date
views 9 633

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги энг долзарб муаммо ҳақида гапирди

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги энг долзарб муаммо ҳақида гапирди
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги ва унинг тизимида штат ўринлари ҳар йили қисқартирилганлиги боис кадрларга бўлган эҳтиёжнинг ортганлиги ва уни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш энг долзарб муаммолигича қолаётгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда у журналист Феруз Муҳаммадга берган қуйидаги интервьюсида айтиб ўтди:

- Фаолиятимни бошлаганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида лавозим мажбуриятларимни ҳамда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш учун ўз ташаббусимни кўрсатиш учун маълум вазифаларни белгилаб олганман. Буни амалиётда кўриб гувоҳи бўлишгани маъқул, деб ўйлайман. Жамоага келсак, мавжуд жамоанинг салоҳияти мени қониқтирди ва айрим масалаларда кадрлар етишмаслигини аниқладим, Маданият вазирлиги ва унинг тизимида штат ўринлари ҳар йили қисқартирилганлиги боис кадрларга бўлган эҳтиёжнинг ортганлиги ва уни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш энг долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.


Манба: daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Маданият вазирлигидаги энг долзарб муаммо ҳақида гапирди