Дональд Трамп ўзига тегишли биноларда тасвирга олиш учун рухсат бериш эвазига фильмларда рол берилишини талаб қилган. АҚШ президентининг роллари сони кўплигини қисман шу билан изоҳлаш мумкин. Бу ҳақда актёр Мэтт Дэймон The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.
Дэймонга кўра, шундай келишувга мувофиқ Трамп ҳатто 1992 йилда экранларга чиққан Аль Пачино иштирокидаги «Аёл таровати» фильмида ҳам қатнашганди. Бироқ бизнесмен тасвирга тушган лавҳа якуний монтажда қирқиб ташланади.
«Иш кунидан бир соатни кераксиз суратга олишга сарфлашга тўғри келарди. Бу жараёнда уни албатта номини айтиб чақириш шарт эди. Трампни тасвирга олиш якунланганидан кейин эса у иштирок этган саҳнани олиб ташласа ҳам бўларди. ‘Уйда ёлғиз 2’ яратувчилари эса бундай лавҳасини сақлаб қолишга қарор қилган кўринади», — ҳикоя қилади актёр. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда