15:40 / 08.09.2017
7 240

«Лаббай раис» фильми сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади

«Лаббай раис» фильми сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади
Режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Лаббай раис» фильми сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Сентябрь ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Лаббай раис» фильмидан кейинги ўринларни Азиз Раметовнинг «Арслон изидан», Азамат Ахроровнинг «Қайсаргинам 2», Журъат Сотиболдиев, Саидпўлат Ҳакимовларнинг «Аҳмадбой ва Раҳматбой», Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи» фильмлари банд этган.

Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Бир ўпичнинг баҳоси», «Бебаҳогинам» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.

Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Aфишa»да танишиш мумкин.

28 август — 3 сентябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари

1-ўрин. «Лаббай раис» (комедия)
Режиссёр – Отабек Мирзахолов

2-ўрин. «Арслон изидан» (жангари, драма)
Режиссёр – Азиз Раметов

3-ўрин. «Қайсаргинам 2» (комедия)
Режиссёр – Азамат Ахроров

4-ўрин. «Аҳмадбой ва Раҳматбой» (комедия)
Режиссёр – Журъат Сотиболдиев, Саидпўлат Ҳакимов

5-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)
Режиссёр – Отабек Мирзахолов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Лаббай раис» фильми сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади