Аргентина собиқ президенти Карлос Менем, Колумбия собиқ Давлат вазири Хулио Сезар Турбай, Эквадорнинг собиқ президенти Абдуллоҳ Жаим Бужарам, дунёнинг энг бой кишилардан бири Карлос Слим ва қўшиқчи Шакира — буларнинг барчасини бир нарса боғлаб туради.
Барчасининг лақаби “эл-Турко” эканлиги юқоридагиларнинг ягона ўхшаш томонидир...
Хўш, “эл-Турко”лар ким? Нега улар бундай аталган?
XIX асрнинг охири–XX асрнинг биринчи чорагида Усмонийлар империяси ҳудудида яшовчи араблар оммавий равишда Лотин Америкаси томон кўчиб кета бошлаган. Лотин Америкасига кўчиб келган араблар маҳаллий аҳоли томонидан “эл-Турко”, яъни “турклар” деб номланган.
“Лотин Америкасида араблар, уларнинг кўчиш тарихи” асари муаллифи Абдуллаҳад Акмир маълумотига кўра, кўчиб келган араблар даставвал ўз фарзанларига испанча исмлар қўйган бўлса, кейинчалик қариндош-уруғчилик кенгаявериб динларини ҳам ўзгартиришга мажбур бўлишган.
Чунки улар олдин ислом, бундан ташқари, насронийлик динининг проваслав (ортадокс, марунит) мазҳабига эътиқод қилишган. Дастлабки кўчиш даврида Усмонийлар империясининг 500 минг (катта қисми араблардан иборат) аҳолиси Лотин Америкаси мамлакатларига кўчиб ўтишган.
Улар ўз юртини маълум бир иқтисодий ва сиёсий сабаблар важида ташлаб кетганлар. Бугунги кунда улар элат сифатида араб маданияти ва санъатини қисман сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Ҳозирги кунда Лотин Америкасида йигирма миллионга яқин “эл-Турко” яшамоқда.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда