13:31 / 11.09.2017
37 795

Кўсем Султон ролини ижро этган актрисаларнинг ҳаёт йўлига бир назар...

Кўсем Султон ролини ижро этган актрисаларнинг ҳаёт йўлига бир назар...
Аввалроқ сизга “Миллий ТВ” орқали намойиш этилаётган “Кўсем” тарихий мавзудаги турк сериали ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этган эдик. Энди эса эътиборингизга сериалнинг бош қаҳрамони ― Кўсем Султон образида гавдаланган актрисаларга доир маълумотларни ҳавола этамиз.

Буни қарангки, Кўсем Султон ижросини бир эмас, нақ тўртта актриса ижро этган бўлиб, ёшлик даврида Гюшес Шенсой, кейинги даврларда эса Анастасия Тсилимпоу, Берен Саат ва Нургул Ешилчайларнинг ижросини кўриш мумкин.

Келинг, дастлаб ёш актриса ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз.

2001 йил 22 ноябрда Туркиянинг Истамбул шаҳрида таваллуд топган Гюшес Шенсой актёрлик маҳорати, қўшиқчилик ва рақс санъати билан шуғулланади. У илк бор 2015 йилда Туркия, Франция, Қатар ва Германия ҳамкорлигида суратга олинган “Мустанг” фильмида иштирок этган.

Мазкур фильмдаги ижроси сабаб у Халқаро бадиий фильмлар конфедерациясида Канн мукофотига сазовор бўлди. 13 ёшли актриса минглаб талабгорлар ичидан Кўсем ролига танлаб олинди ва ҳаётидаги иккинчи фильм ― “Муҳташам юз йил. Кўсем империяси”да суратга тушди.

Энг қизиғи, кичик Кўсем Султонни биз сериалнинг ўзида учратмаймиз. Гюнеш Незихе Шенсой сериалнинг бутун дунёга намойиш этилган промо-ролигидагина иштирок этган.

Сериалнинг илк қисмиданоқ Кўсем Султон ролини 1997 йил 12 ноябрда Афинада таваллуд топган Анастасия Тсилимпоу ижро этади.

Ушбу грек актрисаси ёшлик давриданоқ кўплаб фильмларнинг кастингларида иштирок этади ва 6 ёшлигидаёқ грек телесериалларидан бирида ўзининг илк ролини ўйнайди.

8 ёшлигида эса “Ангел юраги” картинасида суратга тушади. 2005 йилда “Энни Силиван мўъжизаси” телесериалида бош роль ижроси учун таклиф этилади. Айнан шу сериалдаги ижроси уни бутун Грецияга машҳур қилади.

Шундан сўнг, 2010 йилда Анастасия Тсилимпоу “Юлдузлар жанги” фильмида иштирок этади, “Орол” сериалида муҳим роллардан бирини ижро этади.

2015 йилда эса актрисани узоқ кутилган турк сериали “Муҳташам юз йил. Кўсем империяси”га Кўсем Султон роли учун таклиф қилишди. Сериал ижодкорларининг айтишича, улар мазкур роль учун бир йил давомида бутун дунёдан актриса излашган ва ниҳоят Грециядан топишган. Қолаверса, тарихда ҳам Кўсем Султоннинг юнон бўлгани айтилади.

Мазкур сериал шарофати билан Анастасия Грециядаги энг кўп даромад кўрувчи актрисалардан бирига айланди. У “Кўсем” сериалидаги ҳар бир қисми учун 30 минг турк лираси олган.

“Кўсем” сериалининг 1- ва 2-фаслларида Кўсем Султон ролини ижро этган машҳур турк актрисаси Берен Саат 1984 йил 26 февралда Туркиянинг Анқара шаҳрида таваллуд топган.

У талабалик давриданоқ бошланғич актёрлар учун ташкил этилган турли танловларда иштирок этган ва Tomris Giritlioğlu’nun brother танловида ғолиб бўлиб, ўзининг илк дебют ролини ижро этиш имкониятига эга бўлган.

Шундан сўнг у бир неча сериалларда ҳам турли ролларни ижро эта бошлаган. Унга энг катта муваффақият олиб келган фильм бу “Таъқиқланган муҳаббат”даги Бихтер ролидир. Мазкур фильмдаги ижроси учун актриса Туркиядаги энг машҳур мукофотлардан бири ― “Олтин капалак”ка сазовор бўлган.

“Фатмагулнинг айби нима?” ― унинг навбатдаги фильми шундай номланади. Унда туркиялик аёлларнинг муаммолари акс эттирилиб, фильмдаги роль Берен Саатга яна бир карра муваффақият олиб келади. У ҳозирга қадар 10 дан ортиқ фильмларда иштирок этган.

Берен Саат Туркиянинг машҳур қўшиқчиси Кенан Доулуга турмушга чиққан.

Томошабинлар ичида турк актрисаси Нургул Ешилчайни танимайдиган, унинг фильмларини севиб томоша қилмайдиган мухлис бўлмаса керак. Севимли актриса “Кўсем” сериалида ҳам бош ролни ижро этди. Актриса 1976 йил Туркиянинг Афьон-Карахисаре шаҳрида таваллуд топган.

Кино оламидаги илк карьерасини актриса 1998 йилдан бошлаган. Унинг ижросидаги “Ҳаммаси яхши бўлади” фильми энг хит фильмлар қаторидан ўрин олган. У 20 дан ортиқ сериал ва киноларда суратга тушган. Улардан энг машҳури “Кўсем” сериалидир. Қолаверса, у ўзбекистонлик мухлисларга “Ишкомли уй” сериалидаги Баҳор роли билан ҳам таниқли.

Шахсий ҳаётига тўхталадиган бўлсак, Нургул Ешилчай 2004 йилда “Жема кўли” фильмида иштирок этган актёрга турмушга чиқади. 2005 йилда эса улар ўғил фарзандлик бўлишади. Бироқ шахсий ҳаётидаги айрим муаммолар сабаб актриса 2010 йилда турмуш ўртоғи билан ажрашади.

“Кўсем” сериалининг навбатдаги ижодкорлари ҳақида маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизни кузатиб боринг!

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Кўсем Султон ролини ижро этган актрисаларнинг ҳаёт йўлига бир назар...