
Кўсем султон ролига сериал ижодкорлари худди Хуррам султон ролини ўйнаган Марям Узерлидек турк томошабинларига нотаниш актрисани таклиф қилишди. 6 ёшидан турли реклама роликларида, кейинчалик кино ва сериалларда роллар ижро қилиб юрган актриса – Анастасия Тсилимпиунинг бошига бахт қуши қўнди десак ёлғон бўлмайди. Ахир 60 мингга яҳин номзоддан айнан шу қиз Моҳипайкар Кўсем султон ролига танлаб олинганди-да.
Айтишларича, унинг ёрқин ташҳи кўриниши бунга сабаб бўлганмиш. Яна тиниб-тинчимас журналистларнинг изоҳ беришича, у иқтидори ва гўзаллиги туфайли эмас, балки олган гонорари туфайли ҳам машхур бўлди. Ҳар бир серияга тахминан 10 минг доллардан гонорар олиш унча-мунча машхур актёру актрисаларнинг орзуси-да. Грецияда-ку, у энг катта гонорар олган актрисага айланди-қолди.
Суратга олиш пайти 17 яшарли Анастасия Истамбулга кўчиб келиб, турк тилини ўрганишга киришди. Аммо унинг сериалдаги «умр» и узоққа чўзилмади. Янги сериалнинг рейтинги «Муҳташам юз йил» ники сингари баланд бўлмаганини кўрган ва унинг кейинги қисмлари тақдиридан хавотирланган продюсерлдар Кўсем ролини турк киноюлдузи Барен Саатга топширдилар.
Манба: Darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар