22:08 / 12.09.2017
7 328

Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада

Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада
Россиянинг Москва шаҳридаги Кремль саройида Ўзбекистон маданият кунларига старт берилди.

Бугун, 12 сентябрь куни очилиш маросими ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Муяссар Раззоқова, Рамиз Усмонов, Муножот Йўлчиева, Афзал Рафиқов, Мансур Тошматов, Гулсанам Мамазоитова, Фарруҳ Зокиров ва “Ялла” ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Севара Назархон, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Юлдуз Турдиева, Тўлқин Жабборов, Ойгул Нодирова, “Зулфия” мукофоти совриндори Ширин Маматова, халқаро танловлар лауреати Улуғбек Олимов, “Ўзбекистон” ва “Навбаҳор” ашула ва рақс жамоалари, Ўзбекистон ёш симфоник оркестри гуруҳи иштирок этади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маданий тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб беради. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова, Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой ва Россия маданият вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Аристархов сўзга чиқадилар.

Россияда Ўзбекистон маданият кунлари доирасида 13 сентябрь куни “Ўзбекистон маданий мероси Россия Федерацияси тўпламларида” мавзуида давра суҳбати ташкил этилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” 5 томли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

14 сентябрь куни эса ўзбек хонандалари ва санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилади.
[media=https://youtu.be/k0t47Y7a5LU]

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада