
Ижтимоий тармоқларда айни дамда «Доно сўзлар»ни изоҳ сифатида қолдириш урфга айланган. Кўпчилик шоу-бизнес аҳли қачондир, қаердадир ўқиган ёки эшитган ва ўзи учун «ақлли» ҳисоблаган гапларини изоҳ сифатида ёзиб, уни ўзларининг «мавзуга мос нигоҳ» билан тушган суратлари остида эълон қилишади. Аммо, уларнинг кузатувчилари ҳар бир гапни олқишлар билан қарши оладиган даражада оми эмас-да! Эҳ, бу кузатувчилар. Баъзан муаллифнинг доно сўзларидан-да маънилироқ изоҳлар билан кўпчиликнинг кинояли кулгисига сабаб бўлмоқда.
#Instacomment инстаграмдаги доно изоҳлар ҳамда уларга билдирилган ундан-да ақллироқ фикрларни эътиборингизга ҳавола этади.
Демак, илк нишон – хонанда Райҳон. У ўзининг саҳифасига жойлаган сўнгги сурати остига «Севгини асранг» дея изоҳ қолдирган. Унинг мухлисларидан бири унинг сўзларини давом эттириб «Лабларингизни ҳам» дея қўшиб қўйган.

rayhonganieva: Берегите любовь
nika_yusupova23: I gubu toje
nika_yusupova23: I gubu toje
Ҳа, бугун шоу-бизнес вакилларининг лаб тузилишлари ботокс аталмиш «мўъжиза» сабаб деярли бир хил тусга кириб бўлди. Демак, ушбу изоҳни бугунги санъаткорларимиз ҳамда гўзаллик орзумандаларига бемалол қўллаш мумкин:
«Табиий лабларингизни асранг, ҳурматли аёллар!»
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар