
8 ноябрдан 13 ноябргача "Истиқлол" санъат саройида яккахон концертини тақдим этишга қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев куни кеча бир қатор радиотўлқинлар орқали "Ёнимда" қўшиғини премьера қилганди, деб ёзади Даракчи нашри.
Ана энди Нодир Азимов сўзи, Ойбек Расулов мусиқаси билан куйланган мазкур қўшиқнинг клипини ҳам кўришингиз мумкин. Ўзига хос муҳаббат қиссасидаги садоқат ҳеч бир мухлисни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.
Клип режиссёри Ёдгор Носиров. Мазкур ижод наъмунасида ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова, профессионал актёрлар Бобур Йўлдошев ва Шаҳло Темирова ижро этишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар