21:20 / 07.10.2017
6 357

Қирғизистонда "Ойқиз эртаги" фильми намойиш этилди

Қирғизистонда  "Ойқиз эртаги" фильми намойиш этилди
Жорий йилниниг 6 октябрида Ўзбекистон маданияти кунлари дастури доирасида Қирғизистоннинг "Октябрь" кинотеатрида "Ойқиз эртаги" фильми намойиши бўлиб ўтди. Тадбирда Маданият маркази раҳбари ҳамда Қирғизистон маданият вазири ўринбосари сўзга чиқдилар.

"Ойқиз эртаги" фильми тарихий-эртак, фентези жанрида суратга олинган бўлиб, кескин саҳналарга бой, қизиқарли ва ўткир сюжет орқали актёрлар ижросида ҳилма-хил, мураккаб ҳаракатлар ва характерлар очиб берилган. Актёрлар жанговор ва кескин саҳналардаги барча харакатларни ўзлари бажарган бўлиб, режиссёр томонидан қўйилган вазифани аъло даражада бажара олганлар дейиш мумкин.

Фильмда кўҳна Шарқда жойлашган Саранг мамлакатида рўй берган воқеалар ҳақида сўзланади. Унда ойдин тунда туғилган гўзал малика Ойқиз тақдири ва унинг ёвузлар туфайли бошидан кечирган қисмати ҳикоя қилинади.

Картинада Ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, мардлик, ҳалоллик сингари эзгу ғоялар, севги-муҳаббат, ёвузлик ва адолат каби мавзулар илгари сурилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қирғизистонда "Ойқиз эртаги" фильми намойиш этилди