date

Озодбек Назарбеков Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири билан учрашди (видео)

Озодбек Назарбеков Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири билан учрашди (видео)
Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Тугелбай Казаков ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги видеолавҳани «Ўзбекистон 24» тақдим этди.

Учрашувда томонларнинг маданият соҳасидаги ривожланишлар, давлатларнинг ўзаро маданий алоқаларини кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашилди. Хусусан, иккала давлатда маданият кунларини доимий равишда ўтказиб бориш, соҳага оид режалар ҳақида сўз борди. Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.
[media=https://youtu.be/_ZiGWieH-SM]
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири билан учрашди (видео)