Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзбек киносининг бугунги кундаги муаммоси ҳақида гапирди. Бу ҳақда режиссёр ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ёзди. Бу ҳақда UZ24 нашри хабар берди.
Унда баён қилинишича, Жаҳонгир Аҳмедовни кино ҳақидаги кўрсатувга таклиф қилишган ва унда журналист “Бугунги кунда ўзбек киносининг муаммоси нимада? Фақат олиб қочманг, борини гапиринг!”, дея саволни кескин қўйган. Режиссёр бунга қуйидагича жавоб берган:
“Муаммо — ҳаммамиз ўзимизни "даҳо" билишимизда! Катта авлод ҳам "даҳо", ўрта авлод ҳам "даҳо", кичик авлод эса "буюк"! Лекин Президент фильм сўраган пайтда "биз ҳали сизга кўрсатишга арзигулик фильм ярата олмадик", деб узр сўрадик. Устозлар ёшларни тан олишмайди, ёшлар эса қандайдир аламзада, ўзларига керагидан ортиқ баҳо бериб юборишган”.
Жаҳонгир Аҳмедов, шунингдек, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида тез-тез раҳбар алмашиши сабабига ҳам тўхталиб ўтган:
“Нима деб ўйлайсиз, "Ўзбеккино"да нега бош директор ўзгараверади? Чунки биз унга ишлашга бермаймиз. Устидан ёзамиз, остидан ёзамиз, кетмагунича қўймаймиз. Бошқа соҳадан бўлса, бу кинони тушунмайди, деймиз, киночи бўлса, ўзини дунёқарашини ўтказяпти, қани ижод эркинлиги, деймиз. Нега? Чунки, ҳаммамиз энг яхшиси деб фақат ўзимизни тан оламиз! "Энг яхши раҳбар ким бўлиши мумкин? Албатта мен! Энг яхши режисёр ким? Сўзсиз мен! Энг яхши фильм ҳам меники! Энг яхши сценарий? Меники! Мен, мен, мен, мен!!! Шунинг учун ҳам "МEН" бошқа ижодкорларни тан олмайман, тўғрироғи, тан ололмайман! Бу мени "МEН"имга тўғри келмайди. Бир-биримизни писанд қилмаслик билан, бурчак-бурчакларда пичирлашиш билан нимага эришмоқчимиз?”, — дейди режиссёр.
Кинорежиссёр фикрининг сўнгида давлат томонидан, Президент томонидан кино соҳасига катта эътибор ва имкониятлар берилаётган, халқ киноижодкорлардан катта фильмлар кутаётган бир вақтда, киночилар майда гаплар билан овора бўлиб юргани аламли, ҳатто уятли эканини айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш