Баъзан инсонлар қалб кечинмаларини атрофдагиларга ошкор этишни истайдилар. Айримлар шу орқали ўзларини янада енгил ҳис қиладилар. Бу борада шоирлар ва хонандаларнинг омади чопган. Юрак ҳисларини бемалол қўшиқ қилиб куйлашлари мумкин. Айнан шундай қалбдан куйланган тароналар ҳам мухлислар қалбидан чуқур жой олади.
Бугун “Премьера” лойиҳаси орқали эътиборингизга ҳавола этилаётган қўшиқ ҳам оилани, ҳам санъатни ўз йўлида муносиб олиб бораётган хонанда, шунингдек, кўплаб жиддий ва комик образлари билан томошабинлар меҳрига сазовор бўлган актриса Мадина Мумтозга тегишли.
“Унутолмадим” номли қўшиқни тинглаганимизда Мадина Мумтознинг нолалари ва ижроси орқали бу қўшиқ чиндан юракдан ижро этилганига амин бўлдик.
Дарвоқе, қўшиқ жонли ижродан ёзиб олинган. Хонанда қўшиқнинг ҳар бир сатрини бир неча марта куйлаб, кейин унга компьютер орқали ишлов берилмаган. Шу сабаб ҳам хонанданинг ҳар бир нафаси, ноласи эшитган қулоққа ўзгача кайфият баҳш этади.
Қўшиқда “Мен уни ҳалиям севаман, унутай дейману унутолмайман” деган сатрлар бор. Беихтиёр савол туғилиши табиий. Гўёки Мадина Мумтоз ўтмишни ёдга олгандек... “Муҳаббат олдида, ҳатто, шоҳ ҳам бош эгади” деганларидек, Мадина Мумтоз ҳам биринчи муҳаббатини унута олмаётгандир.
Шу каби саволларимиз тинчлик бермагани сабабли хонанда билан боғландик ва ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Мадина Мумтозга “Наҳотки ҳалигача эски муҳаббатингизни унута олмаяпсиз? Бежизга бу мавзуда қўшиқ куйламагандирсиз?”, дея савол берганимизда, хонанда кулгидан ўзини зўрға ушлаб турди. Мадинанинг жавобини ўзгартирмаган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз:
“Биласизми, биз санъаткорлар фақат ўзимизни дардимизни достон қилавермаймиз, балки бошқаларнинг ҳам дардини олиб чиқишимиз зарур. Бу қўшиқни илк марта эшитганимда, ҳаёлимдан ўлим туфайли севгилисидан айрилган ёрнинг ноласи сифатида ёдимда қолган эди. Кейин шу асарни куйлашга қарор қилдим ва куйлаганимда ана шу тасаввур кўз ўнгимдан ўтади... Гўёки жуфтликнинг бири ортга қайтмайди, яъни у бевақт вафот этгану муҳаббати қолиб кетган. Шунинг учун айтмоқчиманки, бу қўшиқнинг шахсий ҳаётимга алоқаси йўқ. Мавзу, қолаверса, оҳанги ёққани учун озарбайжон тилидан ўзбек тилига таржима қилиб куйлаганман”.
Алоҳида таъкидлаш зарур, қўшиқнинг сўз ва мусиқа муаллифи озарбайжонлик ижодкор Аҳмед Мустафоевга тегишли. Мадина Мумтоз шеърни ўзбекчага таржима қилган ва куйлаган. Хонанда нафақат ўзбек тилини, балки озарбайжон ва турк тилини ҳам мукаммал билиши унинг мухлисларига аён бўлса керак.
Шу ўринда хонанда “Qalampir.uz” сайти орқали жонли ижрода оҳанг яратган созандаларга ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Улар билан таништирсак:
Клавишда – Фарруҳ Абдуазимов
Скрипкада – туркиялик ижодкор Окан Карайас
Бас гитарада – Шуҳрат Тоирзода
Барабанда – Дамир Фатҳуллин
Акустик гитарада – Жамшид Ражабов
Конгида – Дониёр Абдувалиев.
Ушбу қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди