19:29 / 27.10.2017
6 639

Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди

Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди
2017 йил 27 октябрь куни «Ўзбекфильм» акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» ахборот хизматига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан «Ўзбекфильм» АЖ директорлиги лавозимидан озод қилинди.

Шу билан бирга, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди