Аввал хабар берилганидек, Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” АЖ раҳбарлигидан озод этилди. “Ўзбеккино” МА ахборот хизмати қайд этишича, ушбу хабар баъзи ОАВлар томонидан бошқача талқин қилинган, интернетдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида нотўғри фикр шаклланишига сабабчи бўлган. Шу сабабли агентлик Бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев юзага келган вазият юзасидан тушунча берди.
“Таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ўзбекфилм” киностудияси директорлигидан озод этилди, дегани унинг ижоддан бутунлай узоқлашди деган маънони англатмайди. Зеро, Агентлик Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда ҳам “Насимовнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли”, деб изоҳ берилган.
Гап шундаки, Ҳ.Насимовнинг кинорежиссурадаги тажрибаси инобатга олиниб, уни Давлат буюртмаси асосида суратга олиниши режалаштирилаётган фильмларга жалб қилиш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги сценарийлар учун танлов эълон қилган эди. Режиссёр Ҳилол Насимов ушбу танловда ғолиб бўлган сценарийлар асосида суратга олиниши режалаштирилаётган бадиий фильмларга жалб қилинганлигини маълум қиламиз”, дейди Шуҳрат Ризаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди