21:31 / 03.11.2017
8 097

Aктриса Анжелина Жоли кимга турмушга чиқишини маълум қилди

Aктриса Анжелина Жоли кимга турмушга чиқишини маълум қилди
Голливуд актрисаси Анжелина Жоли британиялик 40 ёшли ҳайрия ишларини ёқитирадиган тадбиркорга турмушга чиқиш нияти борлигини айтди, дея хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

“Анжелина ва унинг “келишган йигити” 2017 йилнинг бошида учрашишни бошлашган ва ўз муносабатларини сир сақлашган.Демак, Бред Пит ўз турмуш ўртоғини кимга турмушга чиқмоқчилиги тугул ким билан учрашиб юрганидан ҳам хабарсиз бўлган.”, дейилади журналда.

Манбага кўра, актриса шунчаки ҳозирги турмуш ўртоғи Бред Питни хафа қилгиси келмаган. Агар Бред бу янгиликдан хабар топиб қолса, бу Жолини заррача хавотирга солмайди.

Шу билан бирга янги жуфтлик ўз тўй маросимини Камбожада буддавийлик анъаналарига мувофиқ ўтказиш ниятидалар. Тўйга қариндошлар ва дўстлар таклиф қилинади. Маросим қўриқхонада нишонланади, келин-куёв эса, Камбожа миллий либосларида бўлишади. Меҳмонларга туб аҳоли истеъмол қиладиган таомлар тақдим этилади.

Айни вақтда Анжелина Жоли актёр Бред Питнинг расмий турмуш ўртоғи ҳисобланади. Бир йил олдин жуфтлик судга ажрашиш учун ариза билан мурожаат қилган, аммо суд қарори чиқмаган. Агар жуфтлик ўзаро муросага кела олишса, актриса тўртинчи марта турмушга чиқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Aктриса Анжелина Жоли кимга турмушга чиқишини маълум қилди