Тадбир аввалида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фурқат Зокиров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Камолиддин Бекназаров, Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси Ойбек Абдушукуров сўзга чиқиб, ўзбек киносидаги янгиланишлар, давлатимизнинг ёш киноижодкорларга бўлган юксак ишончи, ёшларнинг эса мана шу ишончга лойиқ бўлишлари зарурати айтиб ўтилди.
Тақдимот маросимида Кенгашнинг энг йирик лойиҳаси бўлган “ART HOUSE” ҳақида маълумот берилиб, лойиҳанинг биринчи фаслида фаолият олиб борадиган режиссёрлар Жаҳонгир Қосимов, Рашид Маликов, Рустам Саъдийев, Ёлқин Тўйчийев, Аюб Шаҳобиддинов саҳнага таклиф этилди.
Улар лойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапириб, ёш киноижодкорларга ўзларининг актёр, оператор, драматурглардан иборат гуруҳларини таништириб ўтишди.
Ёш номлар, ғоялар, истеъдодларни кашф этишда “Устоз ва шогирд” анъаналарини ривожлантиришга қаратилган мазкур лойиҳа — йилнинг энг шов-шувли лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбирдан Кенгаш томонидан суратга олиниши режалаштирилаётган “Гилдия” ток-шоуси, ташкилот сайти ҳамда “PROlogue” ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли филмлари фестивалидан ўрин олган питчинг тақдимоти ўрин олди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди