
12 ноябрь куни 57 кишидан иборат делегация Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Делегация аъзолари К.Отаниёзов уй-музейида бўлиб, унинг қабрини зиёрат қилишди.
Шунингдек, Хоразмнинг кўҳна зиёратгоҳларидан бири “Ичан қалъа”га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли Нуруллабой ёдгорлик мажмуаси ва яна бир қанча тарихий қадамжоларни зиёрат қилишди.
Шу тариқа делегация навбатдаги маданият кунларини ўтказиш учун Туркманистон Республикасига жўнаб кетди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар