07:37 / 23.11.2017
16 710

Шуҳрат Нуралиев 37 ёшида вафот этди

Шуҳрат Нуралиев 37 ёшида вафот этди
Шуҳрат Нуралиев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг жонлантириш бўлимида қандли диабет касаллиги асоратлари билан оғир аҳволда қолаётган эди.

Оғир хасталик билан бир неча йил курашган актёр бир неча дақиқа аввал оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Qalampir.uz шифохонадаги манбалари ва актёрнинг яқинлари таяниб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 37 ёшини қарши олган таниқли актёр — Шуҳрат Нуралиев ўзини режиссёр сифатида синаб кўришга улгурган эди. Кино мухлислари қалбидан жой олган “Лафз” картинаси айнан унинг ижод маҳсули экани кўпчиликка маълум.

Шуҳрат Нуралиев 8 йил мобайнида Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритган. У “Осмондаги болалар”, “Зарб”, “Улфатлар 2”, “Содда қиз” каби 10 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган. Шунингдек, Шуҳрат Нуралиев қатор мусиқий клипларнинг ҳам режиссиёри ҳисобланади.

1980 йилда тавуллуд топган Шуҳрат Нуралиев оилали эди. У икки нафар қиз ва бир ўғилнинг меҳрибон отаси эди.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шуҳрат Нуралиевнинг онаси, рафиқаси, фарзандлари, яқин қариндошлари ва мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шуҳрат Нуралиев 37 ёшида вафот этди