16:00 / 30.11.2017
5 857

Джигарханян 82 ёшида ота бўлиши мумкин

Джигарханян 82 ёшида ота бўлиши мумкин
Россиянинг машҳур актёри Армен Джигарханян ва унинг турмуш ўртоғи Виталина Цымбалюк-Романовская расман 2017 йилнинг 27 ноябрь куни ажрашган эдилар.

Ажрашув жараёни якунлангандан сўнг, Виталина ўзининг ҳомиладор эканлигини эълон қилди, дея хабар бермоқда Qalampir нашри.
Актёрнинг собиқ турмуш ўртоғи устидан жигарханяннинг театрдаги хонасига эшитиш ва кузатув мосламалари ўрнатгани учун жиноий иш очилган эди.

Бундан ташқари Виталина театр таъмири учун ажратилган маблағдан 80 млн. рубльни ўғирлаганликда айбланмоқда.
Цымбалюк-Романовская бир неча бор сўроққа келмаганидан сўнг, унга қўнғироқ қилган ходимларга ҳомиладор эканлигини рўкач қилган. Джигарханяннинг собиқ турмуш ўртоғи доктор унга асабийлашмасликни маслаҳат берганидан сўнг, у Грузияга кетганини ҳам қўшимча қилган.

38 ёшлик скрипкачи Цымбалюк-Романовскаянинг ҳомиладор эканлиги ҳақида, ўзининг сўзларидан бошқа далил топилмади.
Аввал ҳам Виталина фарзандли бўлиш истаги борлигини ҳамда Армен Джигарханяннинг яқин кунларда вориси бўлишини бир неча бор таъкидлаган эди. 82 ёшли Джигарханян аёлининг бу хабаридан сўнг қаттиқ ғазабланган.

Джигарханян ва Виталина Цымбалюк ўртасидаги мол – мулк бўйича суд ишлари якунланмади. Агар Виталина ҳақиқатан ҳомиладор бўлса, унинг собиқ турмуш ўртоғига осон бўлмаслиги аниқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Джигарханян 82 ёшида ота бўлиши мумкин