Кўрдик, эшитдик, гапирамиз! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензия талабларини бузган яна бир хонандани лицензиясини олиб қўйди. Бу ҳақда Qalampir нашрида хабар берилди.
Унга кўра, хонанда Хадича Қурбонова билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 30 ноябрдан тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасида анча йиллардан буён Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.
Маълумот учун, Хадича Қурбонова Одилбек Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” директорлиги курсисига ўтиргандан буён лицензияси тугатилган илк хонанда бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди