Хабарингиз бор, 10 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2017 йилнинг 9-23 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Эй, азиз инсон” номли яккахон концерт дастурини тақдим этган эди. Хонанданинг концерти аввалига 13 кун деб эълон қилиниб, мухлислар талаб ва истакларига биноан унга яна 2 кун қўшилганди.
Куни кеча 54 ёшини қаршилаган Юлдуз Усмонова бу йилги концерт дастурига тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборган. Хонандани яхши билганлар, унинг концерт дастурларида доим қатнашганлар Усмонованинг апрелда концерт беришига одатланган эди. Аммо бу йилги концерт ойи ўзгарди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 10-24 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Сен ва мен учун” номли концерт дастурини тақдим этади. Концерт ҳозирча 15 кун деб эълон қилинган, аммо талаб ва истакларга кўра яна концерт кунлари кенгайиши эҳтимолдан холи эмас.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди