
Ушбу икки мамлакат вакилалари “Коинот гўзали” танлови жараёнларида биргаликда суратга тушганлар.
Мазкур селфидан сўнг “Ироқ гўзали” Сара Иданнинг оиласи мамлакатдан АҚШга қочиб кетишга мажбур бўлди. Қизнинг айтишича, унга “Ироқ гўзали” унвонидан маҳрум қилишлари ва суратни ўчириб ташлаган ҳолда уйга қатмаса ўлдиришларини айтиб таҳдид қилмоқдалар.
Хабарда маълум қилинишича, Сара Идан ва Адар Гандесльманнинг ушбу сурати остига “Ироқ гўзали” ва “Исроил гўзали”дан тинчлик ва муҳаббат” деган изоҳ ёзилган.
Бироқ, ушбу муросага қарши чиқувчи инсонлар ҳам дарров топила қолди. Гап шундаки, Ирок Исроилни тан олмайди ва икки мамлакат орасида дипломатик алоқалар ҳам мавжуд эмас.
“Ушбу сурат мен Исроил ҳукумати ёки унинг араб мамлакатларига нисбатан қўллаётган сиёсати тарафдори эканлигимни англатмайди. Буни Фаластин ишига доир ҳақорат сифатида қабул қилган ҳаммадан узр сўрайман – мен буни мақсад қилмагандим” дейди Сара. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар