
Хонанда Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали акаси бетоблигини ёзиб қолдирди ва мухлисларига дуо қилишларини сўраб юзланди.
“Эй, мусулмон биродарларим, орамизда дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлғуси биродарларим бор, бунга имоним комил. Аммо у ким? Бу Яратгандан ўзга ҳеч кимга аён эмас, шундай экан сиздан, илтимос. Собировлар сулоласи бугун сиздан ушбу дуога муҳтож. Жондай азиз Мурод акам бугун оғир дард билан курашиб турибди, келинг, бир он ихлос ила қиблага юзланиб акам учун дуо қилинглар, Яратган раҳмини солса ажаб эмас. Фақат дуо, дуо, дуо, қилинглар, илтимос”.
Анвар Собиров акаси қандай хасталикка чалингани, нима сабабдан аҳволи оғир эканини маълум қилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар