7 711
«Ўзбеккино»: 3 йил ичида Мотуридий, Нақшбанд, Амир Темур, Навоий ҳақида фильмлар суратга олинади
Олдинроқ Имом Бухорий ҳақида фильмни суратга олиш ишлари бошлангани ҳақидаги хабар тарқалган эди. Бу борада баёнот берган режиссёр Рустам Саъдиевнинг ўзи фильм устида ишлаши таъкидланган эди. «Ўзбеккино» миллий агентлиги Facebook’даги саҳифасида хабарнома эълон қилиб, ушбу янгиликка тузатиш киритди, шунингдек, бир қатор янги маълумотларни тақдим этди.
Аниқлик киритилишича, «халқимизнинг бой ва қадимий тарихи, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги замондошларимиз ҳаётини акс эттиришга бағишланган» бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланган.
Агентликнинг яқин уч йиллик режасига мувофиқ, Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккир ва азиз-авлиёлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби давлат арбоблари, шоир ва адиблар, Ибрат, Абдулла Авлоний ва Чўлпон каби маърифатпарварларнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида бадиий, бадиий-публицистик киноасарларни яратиш белгилаб олинган.
Ҳозирда ушбу фильмлар, шу жумладан, Имом Бухорий фильми учун ёзилган адабий сценарийлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Якунда айнан қайси муаллифлар сценарийлари асосида фильмлар суратга олиниши ва улар қайси ижодкорларга ишониб топширилиши фақатгина агентлик бадиий кенгаши кўригидан сўнг маълум бўлади.
«Шундай экан, Имом Бухорий ҳақидаги фильмнинг муаллифи ва режиссёри ҳақида ҳозирданоқ хулоса чиқаришга шошилмасликни тавсия қиламиз», — деб таъкидланади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас