
32 миллион халқ телевизорларини телекомпанияга обориб ташласа, шу даражадаки, бутун компания телемониторлар уммонига ғарқ бўлса, эшиклари очилмай, ичкаридагилар чиқолмай, ўша ерда ― ўзлари яратган юзсиз ва ёлғон дунёларида қолиб кетсалар…
Аҳволга қараб туриб ичимда бир нима портлаб чиқяпти: бунақа бўлмаслиги керак! Бу нотўғри! Буни ўзгартириш керак! Бу яна фожиаларга йўл очиш дегани. Бу ёлғонлар, иккиюзламачиликлар, халқдан узоқлашиш давом этади дегани.
Мотам тутмаса ҳам, шодлик даражасини камайтириши, узлуксиз ахборот бериши, марҳумларнинг қишлоғига бориб, шўрлик халқ қайғусини ёритиши, оммага улашиши керак эмасми? Ахир, қайғу улашилганда озаяди-ку.
Бутун дунё ҳамдард, йиғлаяпти, фақат ЎзТВ қўшиқ қўйиб, рақсга тушяпти…
Хунук! Телевизорим кўзимга хунук кўриняпти.
P.s. Дўстларим сафидаги тележурналистлар мени кечирсинлар. Шахсан сизга отилган тош деб қабул қилманг…
Шаҳноза Тўрахўжаева
Манба: mulohaza.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар