19:00 / 25.01.2018
14 430

Шерали Жўраевнинг узоқ кутилган концерти қандай ўтди? (фото)

Шерали Жўраевнинг узоқ кутилган концерти қандай ўтди? (фото)
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев узоқ танаффусдан сўнг «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим қилди.

Дастурни сухандон Дилдора Рустамова ҳамда бошловчи Анвар Азимовлар олиб боришди.

Концерт Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовнинг монологи билан бошланди. Сўнг саҳнага Шерали Жўраев чиқиб келди. Шерали Жўраевни соғинган мухлислари гулдурос қарсаклар билан кутиб олдилар. Санъаткор концерт дастурини «Онагинам» таронаси билан бошлади.


Бирин-кетин «Инсон қасидаси», «Кўрмишам», «Бандаман», «Карвон кўрдим», «Аста-аста», «Эй дил», «Ёрим бўлсанг», «Қарашларга» каби хит тароналар жаранг сочди. Мухлислар санъаткорга жўр бўлишди.


Дастурнинг биринчи қисми «Қарашларга» деб номланган тарона билан якунланди.


Ушбу бўлим сўнгида Шерали Жўраев кичик фарзанди, хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевни саҳнага таклиф қилди. Зоҳиршоҳ Жўраев ўзининг 2017 йилнинг энг хит таронаси дея эътироф қилинган «Яхши кўриб қолдимда» таронасини илк маротаба жонли ижрода куйлади.

Иккинчи бўлим «Ўзбегим» таронаси билан бошланди. Сўнгра «Атиргулим», «Гулбадан», «Санамжон» қўшиқлари куйланди. Иккинчи бўлим якунида Шоҳжаҳон Жўраев«Отажон» қўшиғини куйлади.

altalt
Учинчи бўлим Шерали Жўраевнинг «Парижон» деб номланган таронаси билан бошланиб, «Биринчи муҳаббатим» таронаси билан давом этди.

Қардош халқларимиз ҳақида куйланган, дўстликни, ҳамжиҳатликни, меҳр-муҳаббатни тараннум қиладиган навбатдаги тарона Шерали Жўраев ҳамда унинг икки фарзанди билан дуэт тарзида куйланди.


Аъло даражада ўтган, 2018 йилнинг илк жонли ижродаги концерт дастури «Сочингдаги оқ» деб номланган фалсафий таронаси билан якунланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраевнинг узоқ кутилган концерти қандай ўтди? (фото)