
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев янги қўшиғи “Қизим”га клип суратга олди, деб хабар бермоқда Даракчи нашри.
Клипмейкер Ёдгор Носиров билан ҳамкорликда суратга олинаётган видео кетма-кетлик реал вақеаларга асосланган бўлиб, унда хонанданинг ўзи илк бор, бош қаҳрамон ролини ижро этди. Унинг турмуш ўртоғи ролини эса раққоса Шодиёра Омонова гавдалантирган.




Ижодкорлар 4 дақиқалик клип давомида 26 йиллик ҳаётни кўрсатиб беришган. Табиийки, актёрларнинг ёши ва ташқи кўриниши ҳам йилларга мос тарзда грим ёрдамида ўзгартирилди.

Улуғбек Раҳматуллаев клипнинг тасвирга олиш жараёнида 30-35 йил "қариди".




Маълумот ўрнида: “Қизим” қўшиғининг мусиқаси ва шеъри Алишер Тайирга тегишли. Мусиқий безак муаллифи Жасур Бадалбаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар