Бугун ҳар соҳада, жумладан, Ўзбекистон телевидениесида ҳам турли йўналишдаги ислоҳотлар кўзга ташланяпти. Каналларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ҳар бир каналнинг ўз йўналишига мос кўрсатувлар тайёрлаши, замонанинг энг муҳим муаммоларини ёритувчи таҳлилий ва танқидий чиқишлари мақтовга лойиқ. Телеканаллар энг сўнгги техника ютуқларини ўз ўрнида қўллай олаётгани ҳам эътирофга арзийди. Аммо деярли барча каналларимиз теледастурларидан салмоқли ўрин эгаллаган сериаллар ҳам борки, улар ҳақида тўхталмай ўтишнинг ҳеч иложи йўқ!!! Ҳайратга соладиган томони, бир каналдаги сериал тугамай, бошқаси каналда яна бир сериал бошланади. Қизиғи шундаки, бу “ажойиб, саргузаштларга бой бўлган” сериалларни катталар, уй бекалари ва ҳатто болалар ҳам бемалол томоша қилишмоқда.
Бу қанчалик тўғри? Аслида бугунги кунда кенг омма эътиборига намойиш этилаётган хориж сериаллари бизга қандай маънавий озуқа бера олади? Уларнинг барчаси ҳам орқага қайтариб бўлмас вақтимизни кетказиб кўришга арзийдими?
Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, бўлар-бўлмасга телевизор кўриш қимматли вақтингизни ўғирлайди. Авваллари бўш вақт бўлсагина телевизор кўриларди. Ҳозир эса эрталабдан то кечгача телевизори учмайдиган оилалар ҳам бор! Сериаллар яратилганидан бери инсонлар сериалдан қолган бўш вақтларида яшай бошладилар.
Телевизорни кўп томоша қилиш миянинг фикрлаш қобилияти йўқолишига сабаб бўлади. Керак ва кераксиз ахборотларни таҳлил қилмасдан қабул қилавериш инсонни онгсиз “ўсимлик”ка айлантиради. Эҳтимол, шу сабаб, узоқ вақт телевизор кўргандан кейин чарчоқ, кучсизлик ҳис қилинади.
Бугун оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган кенг кўламдаги ишларга қарамай, бу ҳолат камаймаяпти. Бунда ҳам телевидение орқали қўйилаётган хориж сериалларининг “ҳисса”си, таъсири борлиги сир бўлмай қолди.
Сизга керак ва керак бўлмаган ахборотларни ҳазм қилар экансиз, миянгиз ўз фикрларингизни эмас, ўша ахборотларни таҳлил қилади. Бундан кўра, ўз ҳаётингиз таҳлили муҳимроқ эмасми?
Фарзандларингиз билан хиёбонда сайр қилишингиз бир оз чўзилиб кетса, жаҳлингиз чиқяптими? Сериалингиз ўтиб кетяпти-да! Шунинг учун фарзандингизни уришиб қўйдингизми?! Демак, сериал ўз вазифасини бажарибди! Ишонинг!
Бугунги кунда ҳинд, япон, корейс, Покистон, турк сериаллари ўзбекларга ўзга халқлар маданияти, урф-одати, қиёфаси, анъаналарини ҳар қандай дарсликлардан кўра яхшироқ ўргатяпти десак, хато бўлмайди. Кўп оилаларда фарзандларимизнинг мактабдан келиб биринчи қиладиган иши — телевизор кўриш. Телевизорда эса ҳар хил бўлмағур фильмлар намойиш этилади. Бола уларни кўриб, ҳали беҳаё манзараларга тайёр бўлмаган ҳолда ўша манзараларнинг гувоҳи бўлади. Бу уларнинг миясини заҳарлайди.
Фарзандлар одоб-ахлоқни энг аввало уйда, ота-онасидан ўрганади. Фарзандини яхши тарбия қилишни хоҳлайдиган ота-она аввало ўзининг хатти-ҳаракатлари ва бошқаларга бўлган муносабатини назорат қилиши, болаларига энг яхши ўрнак бўлиши лозим.
Зебинисо АХМЕДОВА, психолог.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда