Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Клиплар кенгаши тузилиши, бундан буён хонандалар ТВ экранлар учун тайёрлаётган клиплари сценарийсини ушбу Кенгаш билан муҳокама қилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ваъда қилинган Клиплар кенгаши ўз ишини бошлади. Бу ҳақда таҳририятимизга “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров хабар берди.
Абдуқаҳҳоровнинг маълум қилишича, эндиликда ҳар бир хонанда клипини суратга олдириб бўлгач, уни ТВ эфирларига беришдан аввал Клиплар кенгашига тақдим этади. Ҳайъат аъзолари топширилган клипларни телеэфирларга беришни маъқул топсалар, клиплар намойишига рухсат берилади. Йўқса, тақиқ қўйилади. Хоҳловчилар клиплар суратга олинишидан аввал кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Бунда ТВларга ортиқча мажбурият тушмайди. Аксинча, “Ўзбекконцерт” бор масъулиятни гарданига оляпти. Бундан буён “фалончи хонанданинг ярим ялонғоч либосда чиққан клипини канал раҳбарияти биздан берухсат қўйиб юборган” деган баҳоналарга ҳам ўрин қолмайди.
Хонандалар-чи? Хонандаларнинг ҳам бундан кейин масъулияти ортиши тайин. Клипларини Кенгашга топширмаган, “билмагандим”, “хабарим йўқ эди”, деганлар лицензиясидан маҳрум этилади.
Дарвоқе, Клиплар кенгаши 1 февралдан ўз фаолиятини бошлади. Кўрамиз, натижа қандай бўларкин... “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди