
Хонанда Умидахон сайтимизнинг блиц саволларига жавоб берди.
— Умидахон йиғлоқими?
— Йўқ, баъзан кўз ёш қилишим мумкин, бирор фильмдан таъсирлансанми, мисол учун.
— Балки урушқоқдир?
— Умуман! Лекин қорним оч бўлса, асабийлашишим мумкин.
— Катта миқдорда пул йўқотганмисиз ҳеч?
— Йўқ!
— Қайси санъаткорнинг қўшиғини қайта ижро қилган бўлардингиз, агар шундай имконият берилса?
— Шохруххоннинг барча қўшиқларини куйлаган бўлардим.
— Охирги марта қачон метрога тушдингиз?
— Ўтган йили қишда эди адашмасам, дўстларимиз билан метрога тушиб, у станциядан бунисига «катейса» қилдик.
— Таниб қолишмадими?
— Йўқ, ёпинчиқ қалполи куртка кийиб олгандим, ҳеч ким танимади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар