
«Ҳордиқ» газетаси хонанда Зиёда билан ўтказган суҳбатни этиборингизга ҳавола этамиз.
— Жиғибийронингиз чиқиб турганда сизни тинчлантирувчи куч — бу…
— Ёлғизлик ва тинчлик. Бирон нарсани отиб-синдириб, ишкал қилмасимдан, ўзимни босиб олиш учун бирор жойга чиқиб, тинчланиб оламан.
— Сиз учун дунёдаги энг осон ва энг қийин иш?
— Дунёда осон ишнинг ўзи йўқ. Энг қийини — ишончни оқлаш бўлса керак.
— Сизга мутлақо хос бўлмаган одат?
— Ёлғондан йиғлаш. Ҳатто камера олдида йиғлаш керак бўлганда ҳам, ростдан кўз ёши қилиб оламан.
— Дунё машҳурлари орасида сиз чиройига тан берган соҳибжамол?
— Анжелина Жоли. Бу аёлнинг бетакрор ва табиий чиройига тан бераман.
— Турмуш ўртоғингиз овқат танлаш борасида инжиқми?
— Шукрки, қандай овқат тайёрласам ҳам, индамай ейди. Энг яхши хислати, албатта, овқатдан кейин ўз фикрини билдиради. Асосан, мақтайди (кулади).
— Энг яқин дўстингиз?
— Онам.
— Сиқилган пайтларингиз сизни қаердан топса бўлади?
— Ошхонадан. Таом тайёрласам, кўнглим ёришади.
— Йигитлардаги сиз ҳурмат қилмайдиган жиҳатлар?
— Барча ёмон, йигит кишига ярашмайдиган жиҳатлар.
— Сизни йиғлатиш учун…
— Бир оғиз қаттиқ гап. Лекин тезда хафа бўлиб, аразлаб қоладиган қизлардан эмасман. Аммо бир ранжисам, кўнглимдан чиқаришим қийин. Пайт пойлаб, албатта, бунинг заҳрини чиқариб оламан.
— Ўзингизни қайси томонлама мақтаган бўлардингиз?
— Мақталишга арзийдиган томоним, доим «Хўп бўлади», дейман ва айримлардан фарқли тарзда, айтдимми, бажараман.
— Шаҳзода, Райҳон, Лола… Бу исмларни эшитганингизда, хаёлингизга келадиган биринчи сўз?
— Шаҳзода — янгиликка интилувчан, Райҳон — истеъдодли ва гўзал, Лола — сўнгги пайтдаги қўшиқлари ажойиб. Учаласига ҳам ҳурматим баланд.
— Алишер Узоқовми, Жаҳонгир Позилжонов? Қайси исм сизга яқинроқ?
— Иккиси ҳам. Бу йигитларнинг битта умумий томони бор, ҳаётда жиддий, кинода ҳазилкаш. Уларнинг санъати ва одамийлик хислатларига бирдай тан бераман.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар