“Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!

  • 08 февраль 2018, 16:26
  • 4 741
  • Маданият
  • “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!
    Айни кунларда Кинематографияни ривожлантириш маркази режиссёр Мухлиса Азизова (режиссёрнинг “У” қисқа метражли фильми Канн, Кипр, Евразия ва бошқа нуфузли халқаро кинофестивалларда намойиш этилган)нинг янги “Скорпион” номли тўлиқ метражли бадиий фильмини суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрмоқда.

    2018 йилнинг май ойида Канн халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистоннинг миллий павильони ташкил этилади. Унда мамлакат миллий кинематографияси тақдимоти ўтказилиб, миллий фильмларнинг хорижий мамлакатлар бўйлаб тарқатилиши, турли давлатлардаги киночилар билан ўзаро ҳамкорликда фильмлар суратга олиш ишлари муҳокама этилади.

    “Скорпион” фильмининг тақдимоти ҳам айнан мана шу тадбир мобайнида ташкил этилиши режалаштирилган.

    Картина ўзбек миллий кино индустриясини ривожлантириш учун ўта муҳим ҳисобланиб, мамлакат замонавий кинематографиясида янги қадам бўлиши кутилмоқда. Фильмни ишлаб чиқариш учун атоқли кино намоёндаларидан иборат халқаро гуруҳ тузилган бўлиб, биринчи кино экспедицияси Мароккода ташкил этилади.

    Фильмда бугунги кунда бутун дунё мамлакатларини ташвишга солаётган халқаро терроризмнинг долзарб муаммо экани илгари сурилади.

    Фильм мавзусининг халқаро миқёсда ҳам ўта долзарблигини инобатга олган ҳолда унга хорижий мутахассисларни ҳам жалб этиш мақсад қилинган.

    Жумладан, фильм оператори Марк Тцуи Германиядан таклиф этилган. Фильмдаги асосий қаҳрамонлардан бириниэса россиялик машҳур актёр Дмитрий Дюжев ижро этади.

    Айни пайтда ўзбек телетомошабинларга жуда яхши таниш бўлган турк актёри Окан Ялабик билан музокаралар олиб борилаяпти.

    Mазкур фильм Ўзбекистон ёшларининг бош ташкилоти ҳисобланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ёш киноижодкорлар кенгаши ёрдами билан суратга олинаяпти.

    Фикрлар

    » » “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!