Тарих фанлари номзоди Муродулла Мирзаевнинг «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида чоп этилган мақоласида ўта муҳим бир тарихий факт атрофида сўз юритилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Жалолиддин Мангуберди 1199 йилда Хоразмда таваллуд топган бўлиб, 1169—1220-йилларда яшаган ва 1200—1220-йилларда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган ҳукмдор Алоуддин Мухаммад II нинг ўғли. Жалолиддин Мангуберди 1220 йилда отаси вафот этгач, 1221 йил февралда Хоразмшоҳлар давлати тахтига ўтирган ва ўн йил ушбу давлатни бошқарган сўнгги ҳукмдордир. У мўғул истилочиларига қарши курашларда мислсиз жасорат кўрсатиб, 1231 йилда қароқчилар томонидан 31 ёшида ўлдирилган. Онасининг исми Ойчечак, Отаси Алоуддин Мухаммад II 1172—1200-йилларда ҳукмдорлик қилган Ануштегинийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такеш (ёки Абул Музаффар Такеш)нинг ўғли», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Жалолиддин Румий (Балхий) 1207 йил 30 сентябрда Афғонистоннинг Балх шаҳрида таваллуд топиб, 1273 йилнинг 17 декабрида Туркиянинг Кўния шаҳрида 66 ёшида вафот этган. Унинг отаси ислом ва тасаввуф илмининг таниқли сиймоларидан бири, «Султон ул-Уламо» («Олимларнинг султони») унвонига мушарраф бўлган улуғ зот, Кубравия тариқатининг шайхи Муҳаммад Баҳовудин Валаддир. Баҳовуддин Валаднинг отаси ўз даврининг танилган инсонларидан бири Ҳусайн ибн Аҳмад. Онаси Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такешнинг қизи Маликаи Жаҳон Аматуллоҳ Султондир.
Маълум бўлганидек, Жалолиддин Мангубердининг отаси — Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад II, отасининг отаси, яъни бобоси — Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такеш.
Жалолиддин Румийнинг отаси — Баҳоуддин Валад, отасининг онаси, яъни бувиси — Маликаи Жаҳон, унинг отаси — Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такеш.
«Хулоса қилиб айтганда, Жалолиддин Румий Жалолиддин Мангубердининг аммасининг невараси, яъни жияни ҳисобланади. Алоуддин Музаффар Такешнинг катта қизи Маликаи Жаҳондан Жалолиддин Румий, кичик ўғли Алоуддин Муҳаммад II дан эса Жалолиддин Мангуберди келмоқда. Мангуберди Хоразмда туғилиб, Курдистонда вафот этган. Румий Балхда туғилиб, Кўнияда вафот этган. Ҳар иккаласининг туғилган ва вафот этган жойлари ўз даврида Хоразмшоҳлар давлати таркибида бўлган. Балх шаҳар сифатида, Кўния султонлик сифатида Хоразмшоҳлар давлати тасарруфида эди. Қолаверса, уларнинг туғилган ва вафот этган жойлари масаланинг моҳиятини ўзгартирмайди.
Мангуберди ва Румий қон-қариндош экан. Бунинг қандай аҳамиятга эгалигини икки буюк сиймо тимсолида, бу улуғ Ватаннинг бетакрор ўтмиши кесимида қаралмоғини истар эдик», дея таъкидлайди муаллиф. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди