11:34 / 16.02.2018
19 826

"Ичкарида"ги Малак — Бенсу Сорал

"Ичкарида"ги Малак — Бенсу Сорал
“Ичкарида” номли турк сериали кўпчиликнинг кўнглидан жой олиб улгурди. Шундай экан сериалда роль ижро этган актёрларининг ҳаёти ҳам кўпчиликни қизиқтириши табиий. Cериалнинг бош қаҳрамонлари билан таништирган эдик. Бугун ҳам ушбу сериалда роль ижро этган бошқа актёрлар билан таништиришда давом этамиз.

Бенсу Сорал — 1991 йил 26 март куни Бурса шаҳрида дунёга келган. Бошқа актрисалардан фарқли ўлароқ у мактаб ва лицейни тамомлагач, техника университетига ўқишга киради. Аммо қўшимча даромад топиш мақсадида ўзини модель сифатида синаб кўради. Аммо бу соҳада узоқ фаолият юритмади. Актриса опаси Ханде Соралнинг изидан кетиб, кино оламига кириб боради. (Ханде Сорал томошабинларга 2013 йилда суратга олинган “Чолиқуши” сериалидаги Азели роли билан яхши таниш).

Илк омади

Бенсу Соралнинг илк муваффақияти кўп қисмли “Виждон” сериали бўлган. У Кериман роли билан томошабинларнинг меҳрини қозонганди. Бенсу Сорал турк киномотографиясининг энг машҳур сериалларидан бири “Косем Султан” сериалида у бош қаҳрамон — Косемнинг 16-20 ёшлик даврини гавдалантириш керак эди. Аммо актрисанинг ўзи ролни рад этиб “Ёқимтой алдоқчилар” сериалида суратга туша бошлайди. Айтиш жойизки, актриса “Ёқимтой алдоқчилар” детектив-драма йўналишидаги сериалда ўзининг янги қирраларини намойиш эта олган.

Айни кунларда Бенсу санъат соҳасидаги малака ва билимларини ошириш учун Санъат уневерситетига ўқишга киришга тайёрланмоқда.

Шахсий ҳаёти
Бенсу Сорал шахсий ҳаёти ҳақида журналистларга кўп маълумот бермайди. Аммо Туркия ОАВи маълумлотларига кўра Бенсу Туркиянинг йирик тадбиркорлардан бири Хакан Баш билан аҳду-паймон қилган. Ҳозирча тўй ҳақида аниқ маълумотлар йўқ лекин улар биргаликдаги суратларини ижтимоий тармоққа жойлаб туришади.
Алия СУЛАЙМАНОВА тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Ичкарида"ги Малак — Бенсу Сорал