
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 20 февраль куни ўзининг 15-юбилей концерт дастури намойишини бошлаган эди.
Мазкур концерт дастури хонанданинг рақсдаги маҳоратини ҳам очиқ-ойдин кўрсатиб берди. Рақс ҳақида гап кетар экан, хонанданинг раққосалик бобида жуда маҳоратли эканига тан бермасдан илож йўқ. У ўзининг ўн бешинчи концертида нафақат замонавий, балки миллий рақс маҳорати билан ҳам лол қолдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов билан «Ёр -ёр» ва Зиёда Қобилова билан куйлаган халқ қўшиғи мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган бўлса, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Зулайҳо Бойхонова билан қилинган ҳамкорлик ҳаммани қойил қолдирди. Хонанданинг доимий ҳамкори Жаҳонгир Позилжонов билан куйланган дуэтлар папуриси ҳаммани рақсга чорлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар