14:30 / 09.03.2018
6 912

“Оппоқ орзулар”​: Бир йилдан ортиқ кутилган фильм

“Оппоқ орзулар”​: Бир йилдан ортиқ кутилган фильм
Режиссёр Иброҳим Расуловнинг “Оппоқ орзулар” деб номланган фильмининг премьераси 28 март куни бўлиб ўтади.

Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этишган. Бундан ташқари фильмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева сингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган.

Микойил Сулейманов сценарийси асосида суратга олинган “Оппоқ орзулар” фильмининг премьераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.

Мазкур фильм Анвар Собировнинг кинодаги олти йиллик танаффусдан кейинги илк фильмидир. Анвар Собиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига “Ва ниҳоят 378 кунлик меҳнат ниҳоясига етди, бу меҳнатга муносиб баҳо бериш сиз азиз мухлислар ҳукмига ҳавола”, дея изоҳ қолдирган.

“Бегона баҳор”, “Жийда гули” фильмларининг ижодкорлари томонидан суратга олинган “Оппоқ орзулар” фильми “Бегона баҳор”, “Жийда гули” фильмлари каби мухлислар эътирофига сазовор бўладими-йўқми тез орада бунга ўзимиз баҳо бериш имкониятига эга бўламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Оппоқ орзулар”​: Бир йилдан ортиқ кутилган фильм