15:02 / 09.03.2018
8 071

Юлдуз Усмонова Тожикистонда! Хонанданинг 10 мартдаги концерти бекор қилиндими?

Юлдуз Усмонова Тожикистонда! Хонанданинг 10 мартдаги концерти бекор қилиндими?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасида бўлади. Шавкат Мирзиёев бугун, 9 март куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб борди.

8 март куни тунда Ўзбекистоннинг 100 дан зиёд таниқли санъаткорлари икки мамлакат давлат раҳбарларининг учрашувлари муносабати билан қабул маросимида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетган эдилар. Улар орасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам бор.

Маълумки, эртага, 10 мартдан эътиборан Юлдуз Усмонованинг “Истиқлол” санъат саройида 15 кунлик концерт дастурига старт берилади. Хонанда эса Тожикистонда.

Таҳририятимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига хонанданиг концерти биринчи куни қолдирилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Одамлар орасида тарқалаётган гап-сўзларга қараганда, Юлдуз Усмонова 11 март куни Ўзбекистонга қайтади. Шу боис 10 март кундаги концерт бекор қилинган.

Ортиқча шов-шувга ҳожат йўқ. Хонанданинг концерти режадагидек, 10 мартдан бошланади. Юлдуз Усмонова бугун Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган қабул маросимида иштирок этиб, ижодий жамоаси билан Тошкентга қайтиб келади. 10 мартга режалаштирилган концерт эса қолдирилмаган.

Айни дақиқаларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концертга тайёргарлик кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова Тожикистонда! Хонанданинг 10 мартдаги концерти бекор қилиндими?