06:05 / 14.03.2018
6 723

«Асал ойи» фильми март ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади

«Асал ойи» фильми март ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Асал ойи» фильми март ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Март ойининг биринчи ҳафтаси кинорейтингида «Асал ойи» фильмидан кейинги ўринларни Сойибхўжа Маҳмудовнинг «Ёвуз», Дадахон Обидовнинг «Юрагимдасан», Руслан Ибрагимовнинг «Эгизак ошиқлар», Руслан Ибрагимовнинг «Қайсар севишганлар» фильмлари банд этган.

Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Аҳмадбой ва Раҳматбой», «Ўғри», «Дўстим ҳинд» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.

26 февраль — 4 март оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари

1-ўрин. «Асал ойи» (комедия)
Режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов

2-ўрин. «Ёвуз» (драма)
Режиссёр — Сойибхўжа Маҳмудов

3-ўрин. «Юрагимдасан» (мелодрама)
Режиссёр — Дадахон Обидов

4-ўрин. «Эгизак ошиқлар» (жангари комедия)
Режиссёр — Руслан Ибрагимов

5-ўрин. «Қайсар севишганлар» (комедия)
Режиссёр — Руслан Ибрагимов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Асал ойи» фильми март ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплади