19:38 / 21.03.2018
6 431

Бухорода суратга олинаётган "SCORPION" фильмидан фотолавҳалар

Бухорода суратга олинаётган "SCORPION" фильмидан фотолавҳалар
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан имзоланган қўшма қарор асосида Scorpion триллери суратга олинаётгани ҳақида аввал хабар қилинганди. UZ24 фильмни суратга олиш жараёнлари акс этган суратлар билан бўлишди.

Мазкур фильмда бугунги куннинг долзарб муаммоси – халқаро жиноятчилик мавзусига ёшлар нигоҳи билан қаралади. Фильм ижодий ва техник жамоасини Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германия мутахассислари ташкил этади. Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятлари, шунингдек, Россия ҳамда Марокаш давлатлари ҳудудларида бўлиб ўтади.

Фильмда «Осиё» сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим суратга тушади.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Фильм бош қаҳрамонларидан бири (ака роли)ни Фарҳод Маҳмудов ижро этади. Иккинчи бош қаҳрамон (ука роли) ижрочиси ҳозирча сир тутилмоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24
Шунингдек, фильмда Карим Мирҳодиев, Раъно Шодиева ҳам суратга тушмоқда.

Фото: UZ24
Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари айни кунларда Бухоро вилоятида давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бухорода суратга олинаётган "SCORPION" фильмидан фотолавҳалар