
Хонанда Умидахон журналистлар билан суҳбатда, ижодига ўзи баҳо берди.
— Тароналарнинг мазмун жиҳатдан яхшиланиб бораётгани нафақат менда, балки бошқа санъаткорлар ижодида ҳам сезилаяпти. Мақтанишга йўйманг-у, еттидан етмиш ёшгача бўлган мухлисларим бор. Ижодимни бошлаганимдан буён ҳаммага бирдек маъқул келадиган қўшиқлар яратишга ҳаракат қилаяпман, гарчи «Умидахон ўз йўналишини тополмаяпти» дейишса ҳам.
Мен бир хилликни ёқтирмайман, шунга ҳам ўзимни турли йўналишларда синаб кўраман. Бугун санъаткор бўламан деганлар кўп, баъзилар ашула айтиш иш эканми, дейди ҳам. Лекин Худо юқтирган истеъдодингиз бўлмаса, бари бекор. Санъаткорнинг қалби покиза, нияти холис бўлса, танлаган йўлида ғирромлик, алдовлардан фойдаланмаса, кўзлаган мақсадига эришади. Ҳаммаси ниятга боғлиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар