Озарбайжоннинг Hazar TV телеканали орқали намойиш этиладиган «Сирдаш» машҳур сайёҳлик шоусининг навбатдаги сони Самарқанд бўйлаб саёҳатга бағишланади. Ижодий гуруҳ 19—26 март кунлари Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Самарқанд шаҳрида бўлади, деб хабар берди Даракчи нашри.
Hazar TV телеканали делегацияси бошловчи Рахиб Алиярзаде, режиссёр Шахбаз Расулов, оператор Элънур Аббасов ташрифларининг биринчи кунида Самарқандда Наврўз байрами жараёнларида иштирок этишди. Шунингдек, тур давомида улар Самарқанд анъаналари ҳамда меъморий ва этнографик ёдгорликларини ўрганишади.
Озарбайжон телевидениесида Самарқанднинг туризм, маданият, анъаналари ва меъморий ёдгорликларининг янги имкониятларига доир ҳикоялар ўз навбатида мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар сонининг ошишига сабаб бўлади. Ижодий гуруҳнинг суратга олиш ишлари байрам сайллари, миллий таомлар фестиваллари, беллашувларга бой умумхалқ Наврўз байрамига тўғри келгани кўрсатувнинг навбатдаги сонини янада қизиқарли қилади.
Маълумот учун, «Сирдаш» кўрсатуви Озарбойжоннинг «Hazar TV» телеканали орқали ҳар ҳафта эфирга узатиб борилади. Бу вақт ичида кўрсатув ижодий гуруҳи кўплаб мамлакатларда бўлиб қайтишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди