Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова биз билан бўлган суҳбатда ёшлигида содир бўлган таъсирли воқеани сўзлаб берди.
— Кўп йиллар олдин, номини айтмайман, бир режиссёр ҳам жуда қаттиқ дилимни оғритган. У пайтлари турмуш ўртоғим билан «Ёш гвардиячилар» театрида ишлардик. Театрдаги етакчи актрисалардан эдим. Азиз ҳали ёш, иситмаси чиқиб, тоби бўлмаётганди. Ишдалигимда раҳматли қайнонам боламга қараб турардилар. Танаффус пайти уйга шошилдим, Азизни дорисини ичириб, ҳолидан хабар олиб, яна театрга югурдим. Бор-йўғи 2-3 дақиқага кечиккандим ўшанда, режиссёримиз эса ҳаммани олдида изза қилган. Ваҳоланки, ўзимдан ўтаётганини ўзим биламан. Нимаси алам қилган биласизми, актрисалардан бири гап билан мени ўйиб-ўйиб олган. Режиссёримизга узримни айтганман-у, аммо ҳалиги актрисага қарата «Аввал сиз менга ўхшаб турмушга чиқинг, икки фарзанд туғинг, кейин гапирасиз», дедим. Тилингиздан отилиб кетадими? Кетади (йиғлаб)! Бир-биримизнинг олдимизда роль ўйнашимизнинг кераги йўқ, ахир кимнинг қандайлигини биламиз-ку. Бу гапларни ҳеч кимга айтмагандим. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди