23:02 / 30.03.2018
5 803

Шаҳзода учун актёрлардан қайси бири идеал “турмуш ўртоқ”?

Шаҳзода учун актёрлардан қайси бири идеал “турмуш ўртоқ”?
Истеъдодли актриса Шаҳзода Матчонова, журналист Садоқат Аллаберганованинг ноодатий саволларига жавоб берди.

— Кинода сиз учун идеал «турмуш ўртоқ» бу – Адиз Ражабов, Фаррух Соипов, Алишер Узоқов, Абдужалил Мавлонов, Азиз Раметов…
— (Кулади), аниқ жавоб беришга қийналяпман. Кинода идеал “турмуш ўртоқ” бўлмайди, назаримда. Боиси қаҳрамонларимиз гоҳ ижобий, гоҳида салбий қиёфада бўлади ва турли зиддиятли вазиятларда тўқнашамиз.

— Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетидан олган дипломингиз чанг босиб турибдими ё ўз соҳангизда ҳам иш бошлаганмисиз?
— Тўғри, дипломим токчада турибди, лекин фахрли бурчагида. Юртимиздаги энг нуфузли билим юртларидан бири – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олганимдан ва менга билим берган педагоглар билан фахрланаман. Ўша билимларим ҳаётимда катта роль ўйнаган. Масалан, халқаро фестиваллардаги суҳбатларда қаерда таҳсил олганимни сўрашганида катта мамнуният билан “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида!” дейман. Ва атрофимдагилар шундай нуфузли университетни тамомлаган талаба кино соҳасига қадам қўйганидан хурсанд бўлишади. Дипломим гарчи токчада турган бўлса-да, ҳаёт йўлимда ўз изини қолдиришга улгурди.

— Усмонованинг «Кел иккимиз» қўшиғи клипидаги қаҳрамонингизнинг прототипи айнан ўзингиз экансиз?
— Бу ҳақда сира эшитмаган эканман. Ишонтириб айтоламан, тахминлар нотўғри. Боиси, клипдаги қаҳрамонимнинг фарзанди бор, мени турмушга чиққанимга ҳали кўп бўлмади.

— Турмуш қуришингиз шунчалик гап-сўзларга сабаб бўлишини ҳеч ўйлаганмидингиз?
— Йўқ. Гап-сўз қилаётганлар менга ҳасад қилишяпти, холос. Ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаган ва хафа қилмаган бўлсам-да, турмушга чиққанимдан сўнг негадир миш-мишларга кўмиб ташлашди. Уларнинг гапларига энди беэътиборман. Фақат унутишмасин, бу – қайтар дунё! Муҳими, яқинларим қандайлигимни билишади. Шахсий ҳаётимдан эса кўнглим хотиржам!

— Бутун ҳаётингиз тушга айланиб қолишини истармидингиз?

— Асло! Чунки ҳаётимдан тўла мамнунман, ўтмишимдан ҳам розиман! Ҳеч қачон ҳеч нима учун афсусланмаганман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода учун актёрлардан қайси бири идеал “турмуш ўртоқ”?