20:53 / 11.04.2018
6 658

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги кутилмаган ўзгаришлар...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги кутилмаган ўзгаришлар...
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида уюшманинг матбуот хизмати хабар берди...

Унда Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али лавозимдан озод этилгани эълон қилинди. Унинг ўрнига раис ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид янги раис сифатида таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид шу кунгача “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир лавозимида фаолият юритиб келарди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаётган Минҳожиддин Мирзо Сирожиддин Саййид ўрнига раиснинг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Иқбол Мирзо ҳам вазифасидан олиниб, ўрнига “Ёшлик” журнали бош муҳаррири, шоир Нодир Жонузоқ тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги кутилмаган ўзгаришлар...