Янги “Терминатор” ким бўлиши маълум бўлди

  • 15 апрель 2018, 07:04
  • 2 408
  • Маданият
  • Янги “Терминатор” ким бўлиши маълум бўлди
    “Терминатор” фильмининг янги қисмини суратга оладиган режиссёр Тим Миллер Deadline нашрига берган интервьюсида Арнольд Шварценеггернинг ўрнини қайси актёр эгаллашини маълум қилди.

    Режиссёрнинг айтишича, Шварценеггернинг қаҳрамони ролини 35 ёшли америкалик актёр Гэбриел Луна ижро этади. Луна асосан телевизион лойиҳаларда иштирок этган.

    Фильмни суратга олиш ишлари ёзда бошланади. Фильм премьераси 2019 йил 22 ноябрга белгиланган.

    Яқинда 70 ёшли Шварценеггернинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилганди. У ўзига келгач “Терминатор” фильмида айтган машҳур “I'll be back” (Мен ҳали қайтаман) иборасига сўз ўйини қилиб, “I'm back” (Мен қайтдим), деб айтган.

    Фикрлар

    » » Янги “Терминатор” ким бўлиши маълум бўлди