09:05 / 21.04.2018
6 619

Тўртта хонанда зуволаси пишиқ қўшиғи учун 80 млн сўм олди

Тўртта хонанда зуволаси пишиқ қўшиғи учун 80 млн сўм олди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 25 январь куни Республикада илк маротаба «Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови эълон қилинган эди.

Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган жуда кўплаб хонандалар, ижодкорлар турли жанр ва йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашган, деб ёзмоқда «Халқ сўзи» нашри.

Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.

Мазкур танлов юзасидан шу кунга қадар бир неча маротаба ҳакамлар ҳайъати йиғилишлари ташкил этилди ва бунда шоирлар, бастакорлар ҳамда профессионал хонандалар томонидан танловга юборилган қўшиқларнинг матни, мусиқаси ҳамда хонандаларнинг ижро маҳоратига катта эътибор қаратилди. Натижада юборилган қўшиқлар орасидан танловда қатнашишга арзийдиганлари саралаб олинди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг катта залида «Зувола» асил қўшиқлар миллий танловининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков очиб берди ҳамда жорий йилнинг 25 январидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқлар орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олинганлиги ва нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқлари сафига киритилганини такидлаб ўтди.

«Зувола» асил қўшиқлар миллий танловининг датлабки тўртта ғолиби аниқланди ва уларнинг ҳар бирига 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.

Мамадалиева Азиза ва Абдураҳмонова Юлдуз «Майда-майда» таронаси учун, Шаҳзод Муродов «Кўринг», Маҳлиё Омон «Диёр мадҳи», Тўлқин Жаббаров «Хаёл этдим» тароналари учун 20 млн сўмлик мукофотга муносиб деб топилди.

«Зувола» асил қўшиқлар миллий танлови 20 майга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тўртта хонанда зуволаси пишиқ қўшиғи учун 80 млн сўм олди