15:42 / 22.04.2018
13 440

Ниҳол мукофоти совриндори Умидахон турмушга чиқяпти (фото)

Ниҳол мукофоти совриндори Умидахон турмушга чиқяпти (фото)
Ниҳол мукофоти совриндори Умидахон турмушга чиқяпти. Хонанда сўнгги пайтларда севги-муҳаббат, тўй ва оила ҳақида кетма-кет, маъно-мазмунга бой расмларни ижтимоий тармоққа жойлаштираётганидан ҳам, бу янгиликни тахмин қилиш қийин эмас эди, деб ёзади «Darakchi.uz».

Бўлажак куёв ҳам санъатнинг одами.


Кўп йиллар хонанда Манзуранинг маъмури, ҳозир эса Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров ва ёш ижрочи Севара билан ҳамкорлик қилиб келаётган Жамшидбек. У шоу-бизнесда, нафақат, профессионал балки, самимий ва чиройли одоби билан ҳам ҳурматга сазовор бўлган.


Жамшид ва Умидахон аввалига дўстлашиб, сўнг бир-бирига кўнгил қўйган. Аммо ҳеч кимга сир бой бермаган.

Бугун эса уларнинг фотиҳаси бўлиб ўтди.


Ҳозирча, ёшлар тўй санаси ҳақида аниқ гап айтмаса-да, бу ҳодиса тез кунларда бўлиб ўтишини тахмин қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ниҳол мукофоти совриндори Умидахон турмушга чиқяпти (фото)