14:53 / 25.04.2018
4 486

Жеймс Кэмероннинг янги «Терминатор»и қанақа бўлади?

Жеймс Кэмероннинг янги «Терминатор»и қанақа бўлади?
Фото: «Gamer.ru»
Барчага яхши таниш бўлган «Терминатор»нинг янги версиясини суратга олаётган режиссёр Жеймс Кэмерон роботлар ва инсонлар кураши тасвирланадиган мазкур фильм аввалгиларидан қандай фарқ қилишини сўзлади. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

«Биз терминатор ҳақидаги янги фильм устида ишлаяпмиз. Терминатор билан боғлиқ фильмлар доим сунъий интеллект ҳақида ҳикоя қилади. Лекин мен ҳозир бу ғояни 1982 йилда аввалги «Терминатор»ни ишлаган пайтимдан бошқачароқ кўраяпман. У пайтда «технологиялар, ақлли компьютерлар ёмон» эди. Энди эса истиқбол анча мураккаблашган. Шундай экан, «ақлли компьютерлар ёмон, лекин...» мотив янги», — деди Кэмерон.

Янги «Терминатор»нинг премьераси 2019 йилнинг 22 ноябрига белгиланган. Унда терминатор образини актёр Гэбриел Луна гавдалантиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жеймс Кэмероннинг янги «Терминатор»и қанақа бўлади?