Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мухлислар эътиборини қозонган ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган «Шайтанат» сериали «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзмоқда.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида дунё юзини кўрган ва ўн беш йилдан ортиқ вақт мобайнида жами бешта китоб миллионлаб нусхада чоп этилган эди.
Бу асарнинг дастлабки китоблари асосида суратга олинган «Шайтанат» сериали ҳам томошабинларнинг жуда кучли қизиқишига сабаб бўлган. Ёдгор Саъдиев раҳбарлигидаги «Қалқон» студияси томонидан ишланган бу фильм намойиши бошланганидан сўнг кўп ўтмай тўхтаб қолган ва бунинг сабаби расман изоҳланмаган эди.
Сериалнинг ишланган, аммо эфирга узатилмаган қисмлари Ёдгор Саъдиев томонидан ҳеч кимга кўрсатилмай пинҳон сақлаб келингани тўғрисида маълумотлар бор.
Маълумотларга қараганда, 30 апрель куни дастлаб бу сериал ҳақида махсус ток-шоу бўлиб ўтади. 1 майдан бошлаб эса «Шайтанат» эфирга узатила бошлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади